1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ural Airlines” Ўзбекистонга парвозларни тикламоқда

Биринчи йўловчи рейси 2024 йил 13 январга мўлжалланган.

“Ural Airlines” Ўзбекистонга парвозларни тикламоқда

Россиянинг “Ural Airlines” авиакомпанияси Россия ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам қатновларни тикламоқда. Биринчи йўловчи рейси 2024 йил 13 январга мўлжалланган

 

Авиакомпания Аирбус А320 ва Аирбус А321 каби самолётларда бешта йўналишда парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

 

Екатеринбург — Самарқанд — Екатеринбург йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

 

Москва — Наманган — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта — душанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

 

Москва — Тошкент — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни амалга оширилади.

 

Москва — Қарши — Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада уч марта — сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

 

Самара — Урганч — Самара йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади.

 

“Ural Airlines” авиакомпанияси бош қароргоҳи Екатеринбургда (Россия) жойлашган. Авиакомпания Россиядаги энг йирик бешта авиаташувчилардан бири ҳисобланади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика