1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

«Ухламасанг, кўзларингни ўйиб, ўлдираман» — Бухорода тарбиячилар болаларга қўпол муносабатда бўлди

Таълим ташкилотининг собиқ дирекори мазкур ҳолатга кўз юмгани аниқланди.

«Ухламасанг, кўзларингни ўйиб, ўлдираман» — Бухорода тарбиячилар болаларга қўпол муносабатда бўлди

 

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари томонидан тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлингани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. 

 

Аниқланишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг февраль ойида содир этилганлиги, таълим ташкилотининг собиқ директори эса кузатув камералари орқали бу ҳолатни аниқлаган бўлса-да, тарбиячиларга нисбатан жазо чораларини кўрмаганлиги маълум бўлди.

 

Ўрганишлар хулосасига кўра, қўполликка йўл қўйган 2 нафар тарбиячига нисбатан белгиланган тартибда «Ҳайфсан» интизомий жазо чораси белгиланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика