Конференция замонавий бошқарув менежментига бағишланди. Унда 70 дан ортиқ мамлакатнинг етакчи ташкилотлари мутахассислари иштирок этди.
Тадбирда ходимларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш ва замонавий KPI'ни режалаштириш тизимини татбиқ этиш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Мазкур тизим компаниянинг ички ва ташқи имкониятларини баҳолаб мақсадга эришишга ёрдам берадиган кўрсатгичларни шакллантиради. Ундан фойдаланиш ташкилотга бозордаги ўрнини баҳолаш ва фаолиятининг ички механизмларини кўриб чиқиш имконини беради.
«UzAuto Motors» акциядорлик жамияти HeadHunter компанияси билан 2021 йилдан буён ходимларни бошқариш бўйича ҳамкорликда иш олиб боради. Бу компания Россия, Беларусия, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатларида фаолият олиб бораётган бизнес компания бўлиб, Ўзбекистоннинг 2000 дан зиёд корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Ҳамкорликда ташкил этилган конференциядан кўзланган асосий мақсад бугунги глобал геосиёсий вазиятда замонавий бошқарув менежментидаги асосий муаммоларни ўзаро тажриба алмашиш орқали ҳал этиш,ходимларнинг самарадорлик даражасини баҳолаш, KPI тизимини йўлга қўйиш ва автоматлаштиришдир.


