1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

UzAvto Motors харидорларни огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда онлайн шартнома тузиш бўйича таклифлар тарқалмоқда.

UzAvto Motors харидорларни огоҳлантирди

 

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Chevrolet оммабоп автомобиллари учун онлайн шартнома тузиш бўйича таклифлар тарқалмоқда. Бунинг учун харидорлардан OneID тизимидаги шахсий логин ва пароли, шунингдек паспорт нусхаси ҳамда маълум миқдордаги тўловни амалга ошириш сўралмоқда.

 

UzAvto Motors компанияси ўз мижозларидан ҳушёр бўлишни ва шахсий маълумотларини, айниқса, давлат порталидаги шахсий маълумотларни учинчи шахсларга бермасликни сўраган. Онлайн шартнома тизими барча учун мутлақо бепул ва тизимда ҳеч ким учун қандайдир алоҳида киришни таъминлайдиган имкон йўқ.

 

"Бундан ташқари, сизнинг шахсий маълумотларингиз фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатлар ёки бошқа бир номақбул ҳаракатлар учун фойдаланилиши мумкин. Агарда шартнома тузиш учун шахсий маълумотларингизни учинчи шахсларга топширадиган бўлсангиз, UzAvto Motors харидор олдида ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди", - дейилади огоҳлантиришда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика