1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“UzAuto TRAILER” қарийб 565 млрдга Россия компаниясига сотилди

Унинг устав капитали 156,3 млрд сўмни ташкил этади.

“UzAuto TRAILER” қарийб 565 млрдга Россия компаниясига сотилди

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги “UzAuto TRAILER” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 561,1 млрд сўмга (Татаристон, Россияга) сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «давактив.уз» хабар берди.

 

Сотув жараёнида “Mosaic Financial” МЧЖ консалтинг компанияси Давактив агентлигининг хусусийлаштириш бўйича консультанти вазифасини бажарди, Корхонани мустақил баҳолаш халқаро баҳоловчи компания «PricewaterhouseCoopers» МЧЖ томонидан амалга оширилди.

 

Консультант ва Давактив агентлиги томонидан хусусийлаштириш жараёни доирасида ҳам маҳаллий, ҳам халқаро даражада кенг кўламли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан инвестиция тизерлари консультантнинг инвесторлар тармоғи орқали турли хорижий инвесторларга (инвестор соундинг) юборилиши натижасида Европа, МДҲ ва Ўзбекистондаги инвесторлардан сотиб олиш бўйича қизиқиш тўғрисида 6 та аризалари (Express of Interest) келиб тушди.

 

Талабгорлар хусусийлаштириш жараёнида иштирок этилишини тақиқлаши мумкин бўлган маъмурий, ҳакамлик ёки бошқа суд жараёнларининг йўқлиги ҳамда Европа Иттифоқи ва Американинг, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги юзасидан ўрганилган.

 

Барча талабгорлар хусусийлаштириш жараёнининг кейинги босқичига ўтказилган ва талабгорлар билан Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битим (НДА) имзоланиб, Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлари (НБО)ни тайёрлаш учун Консультант томонидан ишлаб чиқилган таҳлилий маълумотлар билан танишиш имконияти яратилган.

 

Ушбу босқичда 2022 йил 17 октябргача бўлган муддатда 5 та Мажбуриятга эга бўлмаган таклифлар (НБО) тақдим этилди ҳамда улар Консультант томонидан таклиф қилинаётган мажбуриятга эга бўлмаган нарх таклифини молиялаштириш қобилиятига эга бўлганлиги аниқланди ва Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (БО)ни тақдим этиш босқичига таклиф этилди.

 

Келиб тушган Мажбуриятга эга бўлган таклифларни белгиланган малака мезонларига мувофиқлиги, минтақадаги иш фаолияти, Битимни ёпиш шартлари ва Корхонанинг баҳоланган қийматидан юқорилиги бўйича энг яхши харид қийматини тақдим этган “Инновационный индустриалный парк-Технопарк в сфере высоких технологий “Технополис «Химград» АЖ халқаро тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилди.

 

“UzAuto TRAILER” корхонаси 2012 йил 4 июнда Самарқанд вилояти Жомбой туманида ташкил этилган. Корхонада тиркама техникалари ва турли хил юк автомобиллари (шасси) учун осма техникаларини ишлаб чиқарилади. Корхонанинг лойиҳавий қуввати 3 минг донагача: 2 минг дона ярим тиркама ва минг дона осма техника, Иқтисодиётнинг турли тармоғини таъминлаш учун кенг қамровли автомобиль техникаларини, шу жумладан самосвал кузови, ярим тиркамалар, контейнер ташувчилар, тентли кузовлар, изотермик ярим тиркамалар ва фургонлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилган, устав капитали 156,3 млрд сўмни ташкил этади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика