1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Uzbekistan airways” бортида чақалоқ дунёга келди

Шундан сўнг самолёт захира аэродромга қўнган.

“Uzbekistan airways” бортида чақалоқ дунёга келди

Тошкент – Нью-Йорк рейсини амалга ошираётган самолёт бортида йўловчилардан бирида туғруқ бошланди. Вазиятни баҳолаб, экипаж бригадаси бошқарувчиси овозли эълон орқали самолётдаги шифокорларни ёрдамга чақирган.

 

Чақириққа йўловчилар орасидаги шифокор-акушер ва жарроҳ жавоб беришган. Бир оз вақт ўтиб, йўловчи ўғил фарзандини дунёга келтирди. Шу муносабат билан экипаж Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги захира аэродромига мажбурий қўниш қарорини қабул қилди.

 

Самолёт муваффақиятли қўнганидан сўнг, тиббиёт ходимлари бортга кўтарилиб, зарур ёрдам кўрсатишди. Она ва чақалоқ маҳаллий клиникага етказилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика