1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Вазирга хорижлик маслаҳатчи тайинланади

Вазирлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони қанча бўлиши очиқланди.

Вазирга хорижлик маслаҳатчи тайинланади

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида хорижлик мутахассис ишлайдиган вазир маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади. Бу ҳақда Президентнинг «Соғлиқни сақлаш бошқарув органларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида белгиланмоқда.

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра, соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилган бош режа лойиҳасини амалга оширишни таъминлаш мақсадида, вазирлик марказий аппаратига ажратилган штатлар бирлиги доирасида соғлиқни сақлаш вазирининг соғлиқни сақлаш ислоҳоти ва ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси лавозими киритилади.

 

Мазкур қарор лойиҳаси билан соғлиқни сақлаш вазирига бир ой муддатда мазкур лавозим учун соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва ислоҳотларни амалга ошириш бўйича тажрибали ва етук хорижий мутахассисни жалб қилиш бўйича вазифа топширилади.

 

Шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони – 203 нафар, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг чекланган сони – 586 нафар этиб белгиланиши назарда тутилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика