1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Вазият хавотирли тус олмоқда”

Россияда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади.

“Вазият хавотирли тус олмоқда”

 

Ижтимоий тармоқда Россия Федерациясининг Курск вилоятида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаати акс этган видео тарқалди. Улар ўз мурожаатида Украинага чегарадош ҳудудларда хавф ортиб бораётганини маълум қилиб, ўқишларини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчиришда ёрдам сўраган. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, талабаларнинг мурожаати муносабати билан Ўзбекистон Элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курск вилоятига жўнаб кетган.

 

“Натижалар тўғрисида қўшимча хабар берамиз”, — дейилади хабарда. 

 

Талабаларнинг айтишича, Курск тиббиёт олийгоҳи талабалари таълим олаётган тиббиёт муассасасидан 30 километр узоқликда атом электро станцияси жойлашган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика