1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Венгрия бош вазири Евроиттифоқни иккиюзламачиликда айблади

Петер Сиярто ЕИ Венгрия ва Туркияга ҳасад қилишини айтди.

Венгрия бош вазири Евроиттифоқни иккиюзламачиликда айблади

 

Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Петер Сиярто Европа Иттифоқини иккиюзламачилик ва ҳасадда айблади

 

Шу тариқа сиёсатчи Европа Иттифоқининг "Туркия ва Венгрия сиёсий тизимлари нодемократик" деган айбловларга жавоб қайтарди.

 

“Туркия ҳукумати ҳам, Венгрия ҳукумати ҳам шуни билишимиз керакки, асосий оқимга қарши чиққан барча ҳукуматлар адолатсиз, асоссиз, нохолис ҳужумлар ва айбловлар нишонига айланади”, — деди у.

 

Сияртонинг фикрича, ҳар қандай холис европалик сиёсатчи Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ёки Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг сайловда бундай фарқ билан ғалаба қозонишдан хурсанд бўлиши керак.

 

“Шундай экан, менимча, сиёсий тизимларимиз барқарор, етакчиларимиз ҳурмат қилинмоқда ва улар жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётгани Туркия ва Венгрия томони учун катта афзаллик. Шунинг учун Туркия ва Венгрияда сиёсий барқарорлик ҳақида гап кетганда Европа Иттифоқи уларга ҳасад қилади”, — дея қўшимча қилди бош вазир.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика