1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Венгрия Путиннинг ҳибсга олинишига рози эмас

Будапешт ЕИнинг Путиннинг ҳибсга олиниши ҳақидаги аризасини блоклади.

Венгрия Путиннинг ҳибсга олинишига рози эмас

 

Венгрия Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун халқаро ордер бериш ҳақидаги қўшма аризасини блоклади.

 

Қайд этилишича, Будапештнинг вето қўйиши туфайли Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррелл ўз номидан баёнот бериб, Халқаро жиноий суд қарорини “эътиборга олгани”ни маълум қилди.

 

Эртаси куни Европа Иттифоқи адлия вазирлари Венгрия имзоламаган ХЖС қарорини қўллаб-қувватловчи ўз баёнотларини эълон қилишди.

 

Маълумотларга кўра, Будапешт позицияси шу ҳафта Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи етакчиларининг саммитида изоҳланиши мумкин.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика