1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Вьетнам сайёҳлар учун очилди

Энди россияликлар ва яна 13 та давлат фуқаролари мамлакатга визасиз кириши мумкин.

Вьетнам сайёҳлар учун очилди

 

Вьетнам ҳукумати барча чет эллик саёҳатчилар, шу жумладан, Россия фуқаролари учун чегараларни очмоқда. Россияликлар мамлакатга ташриф буюриши учун виза олишга ариза топширишлари шарт эмас. Бу ҳақда Вьетнам миллий туризм бошқармаси хабар берди.

 

"Вьетнам ҳукумати 13 давлат, жумладан, Германия, Франция, Италия, Испания, Россия, Беларусь ва бошқалар учун визадан озод қилиш тўғрисида фармон чиқарди. Ушбу мамлакатлар фуқароларининг визасиз кириши белгиланган муддатгача амал қилади. Паспортлар тури, кириш мақсадидан қатъи назар, кириш санасидан бошлаб 15 кун”, — дейилади хабарда. 

 

Вьетнамга визасиз кириш тўғрисидаги қарор 3 йилга (2022 йил 15 мартдан 2025 йил 14 мартгача) мўлжалланган. Шунингдек, расмийлар қоидани узайтириш масаласини кўриб чиқишга тайёр.

 

Хорижий сайёҳлар келишидан 72 ва 24 соат олдин тўлиқ эмланганлик сертификатини ёки коронавирусдан тузалганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари шарт.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика