1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Влаҳович Туриндан кетаман деяпти

У келаси мавсум ҳам Чемпионлар лигасида қатнашмоқчи.

Влаҳович Туриндан кетаман деяпти

 

“Tutto Juve” хабарига кўра, агар жамоа келаси мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влаҳович ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

 

Италия А Cериясининг жорий мавсумида Турин клуби тўққиз турдан кейин саккизинчи ўринда бормоқда. Уларнинг Чемпионлар лигасидаги ҳолати ҳам жуда ёмон.

 

Эслатиб ўтамиз, Ювентус Чемпионлар Лигаси “Ҳ” гуруҳида пешқадам “ПСЖ” ва “Бенфика”дан 5 очко ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда. Кеча, 11-октабр куни Италия клуби Хайфанинг “Маккаби” жамоаси билан ўйинда мағлуб бўлди.

 

Олдинроқ Влаҳовичга АПЛ клублари, “ПСЖ” ва Мюнхеннинг “Бавария” клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Қайд этилишича, “Ювентус” тахминан 100 миллион евролик ҳужумчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика