1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ветнамда учар ликопчага ўхшаш қайиқ ясалди

Унинг видеоси интернетда бир ҳафтада 12 млн марта кўрилди.

Ветнамда учар ликопчага ўхшаш қайиқ ясалди

Тран Лонг Хо исмли муҳандис Голливуд фильмларидан илҳомланиб, ўз уйининг устахонасида шу пайтгача бошқалар томонидан йиғилмаган ғайриоддий сув қайиғини ясади.

 

YouTube платформасига жойланган бир соатлик видеода қурилманинг 0 дан бошлаб яратилиш жараёни, унинг чизмалари акс этган. Видео сўнггида муаллиф уни дарёда ҳайдаб кўргани намойиш қилинади. Ушбу контент 7 кун ичида 12 млн марта томоша қилиниб, кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда.

 

Қайиқ ҳақиқатан ҳам учар ликопчани эслатади. Унинг ичига ҳатто Лед чироқлари ўрнатилган. Бу эса унга тунда ҳам ҳаракатланиш имкониятини беради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика