Қарорга мувофиқ, олтин медаль қўлга киритган ўқувчиларга БҲМнинг 500 баравари (165 миллион сўм), устозига 450 баравари (148,5 миллион сўм); кумуш медаль учун ўқувчи БҲМнинг 300 баравар миқдори (99 миллион сўм), устозига 250 баравар (82,5 миллион сўм), бронза медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 миллион сўм), устозига 150 баравар (49,5 миллион сўм) пул мукофотлари билан тақдирланиши белгилаб қўйилган. Бу жами 2 миллиард 686 миллион сўмни ташкил этади.


