Хамас раҳбари Исмоил Ҳания Эроннинг пойтахти Теҳронда вафот этди. Қайд этилишича, сургундаги Хамас раҳбари Ҳания сешанба куни Эрон президенти Масуд Пезешкианнинг қасамёд маросимида иштирок этиш учун Теҳронга борган.
У бошқа Хамас расмийлари, Ҳизбуллоҳ ва иттифоқчи гуруҳ вакиллари билан бирга бўлган. Марҳум Исмоил Ҳания маросимдан сўнг Теҳрондаги қароргоҳига борган пайтда цианистлар ҳаво ҳужумини уюштирган. Оқибатда, Исмоил Ҳания вафот этган.
Маълумотларга кўра, апрель ойида Ғазодаги Исроил ҳужумида Ҳаниянинг уч ўғли ва тўрт нафар невараси ҳалок бўлган.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги октябрь ойидан ҳозиргача давом этаётган Исроилнинг Хамасга қарши урушида 39,360 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани ва 90,900 дан ортиқ киши яралангани маълум қилди,


