1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитой АҚШнинг Ф-47 қирувчи самолёти лойиҳасига зарба берди

Электроника соҳасига керакли элементларнинг 90 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилади.

Хитой АҚШнинг Ф-47 қирувчи самолёти лойиҳасига зарба берди

Пекиннинг Қўшма Штатларга ноёб элементларни экспорт қилишга қўйган чеклов чоралари Трамп яқинда эълон қилган олтинчи авлод Ф-47 қирувчи самолётини яратиш режасига жиддий тўсқинлик қилмоқда.

 

Манбаларга кўра, ХХРнинг бу ҳаракати АҚШ аэрокосмик саноатида жиддий хавотир уйғотмоқда. Чунки Қўшма Штатлар авиация ишлаб чиқарувчилари зарур авионик компонентларни асосан Хитойдан олиб келишади.

 

Ҳозирги кунда дунё бўйича ҳарбий саноат, электромобиллар, энергетика ва электроника соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган ноёб элементларнинг қарийб 90 фоизи айнан Хитойда ишлаб чиқарилади. Бу эса Пекинга глобал технологик занжирда муҳим устунлик беради.

 

Вашингтоннинг янги авлод қирувчи самолётини ишлаб чиқиш борасидаги мақсадлари айнан хомашёга қарамлик сабаб хавф остида қолмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика