1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Хитой ҳаво шари разведка маълумотларини тўпламаган”

Пентагон уриб туширилган шар ҳақида қўшимча маълумот берди.

“Хитой ҳаво шари разведка маълумотларини тўпламаган”

 

Жорий йилнинг февраль ойида АҚШ ҳудудида уриб туширилган Хитой ҳаво шари разведка маълумотларини тўпламаган. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари қўмондонлик ва назорат штаби бошлиғи генерал Марк Милли маълум қилди.

 

“Мен бу разведка шари эканига аминман, аммо биз юқори ишонч билан айтамизки у ҳеч қандай разведка маълумотларини йиғмаган ва Хитойга ҳеч қандай разведка маълумотларини юбормаган”, — деди генерал журналистларнинг саволига жавоб берар экан.

 

Миллининг сўзларига кўра, Хитой ҳаво шари ўз йўналишини йўқотган бўлиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Жанубий Каролина соҳилларида бир неча кун давомида АҚШ узра учиб юрган Хитой ҳаво шарини уриб туширганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика