Касаллик суюқ ўта ўткир ташқи тўр парда дисфункцияси (HORD) деб номланиб, болаларда юқори иситмадан бир-икки ҳафта ўтиб пайдо бўлади ва кўриш қобилиятининг кескин йўқолишига олиб келади.
Тадқиқотчилар мазкур касалликни чуқур ўрганиш учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган саккиз нафар боланинг ҳолатини кузатиб бордилар. Уларнинг барчаси аввал юқори ҳарорат билан оғриган бўлиб, орадан бир неча ҳафта ўтиб кўз билан боғлиқ муаммолар юзага келган.
Тадқиқотчилар томонидан ўтказилган узоқ муддатли кузатувларга кўра, 88 фоиз беморларда кўриш ўткирлиги 20/40 даражага етган — бу одамга олти метр масофадан матн ўқишга имкон беради.
50 фоиз болаларда эса кўриш 20/25 даражага қайтган, бу эса ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун етарли даража ҳисобланади.
Хитойлик олимлар мазкур синдромни автоиммун энцефалит билан боғлашмоқда. Уларнинг тахминига кўра, организмнинг иммун тизими нотўғри ишлаш натижасида кўзнинг тўр пардасига ҳужум қилади ва уни шикастлайди. Бундай ҳолат организмнинг ўз тўқималарига қарши антижисмлар ишлаб чиқариши билан боғлиқ бўлиши мумкин.


