Хитой шарқида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда камида 21 киши жабрланди, рақамлар яна ортиши мумкин. 126 та бино вайрон бўлди, деб хабар беради “РИА Новости”. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Зилзила Шандун провинциясида Дечжоу шаҳрида содир бўлган. Унинг эпимаркази 10 километр чуқурликда қайд этилган. Зилзиладан кейин 52 та ерости силкиниши кузатилган.