1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хитойдан Ўзбекистонга янги темир йўли орқали юк поезди йўлга чиқди

Поезд тахминан 20 кундан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистонга етиб келади.

Хитойдан Ўзбекистонга янги темир йўли орқали юк поезди йўлга чиқди

 

Шарқий Хитойда жойлашган Цзянсу провинциясидаги Уси шаҳридан чиққан юк поезди Марказий Осиё томон йўл олди. Бу ҳақда "Жэньминь жибао" газетасига таяниб хабар берди Спутник.

 

Қайд этилишича, поезд тахминан 20 кундан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистонга етиб келади.

 

Поездга 1 минг тоннадан зиёд юк жойлаштирилган. Улар умумий бозор қиймати 30 млн юан (тахминан 4.4 млн доллари) миқдорига тенг бўлган маиший техника ва автомобиллар эҳтиёт қисмлардан иборат.

 

Уси шаҳридаги Ғарбий логистика паркидагилар томонидан маълум қилинишича, пандемия бошланганидан кейин маҳаллий ташқи савдо корхоналари товарларни экспорт қилишда қийинчиликларга дуч кела бошлашган.

 

Юк ташувчи янги темир йўлининг пайдо бўлиши эса ушбу корхоналар учун янги имкониятларни яратмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика