Хива шаҳрида 11-17 июнь кунлари биринчи Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу нуфузли олимпиадада Германия, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ветнам, Жазоир, Бразилия, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Оман султонлиги, Грузия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон каби мамлакат ўқувчилари иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, олимпиадада фахрий меҳмонлар, профессорлар ёш билимдонлар учун маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.


