Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Жўрабек Рахимович Рахимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
У бунгача Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарход Уразбаевич Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилганди.


