1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда болаларни қарғаган тарбиячи ишдан бўшади

У, шунингдек, гуруҳ ота-оналаридан узр сўраган.

Хоразмда болаларни қарғаган тарбиячи ишдан бўшади

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги боғчаларнинг бирида тарбиячиларнинг болаларни қарғагани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, видеолавҳада акс этган ҳолат жорий йилнинг 18 сентябрь куни Қўшкўпир туманидаги 39-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ўрганиш давомида мазкур Давлат мактабгача таълим ташкилотининг 2-ўрта гуруҳ тарбиячиси M.Б. ўзининг мобил қурилмасида тарбияланувчилар билан шуғулланаётиб, жараённи видеотасвирга олгани ва бехосдан ота-оналар учун очилган махсус телеграм-гуруҳига жўнатгани аниқланган.

 

Ишчи гуруҳ томонидан ташкилот ходимлари ўртасида содир бўлган ҳолат юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қайта шундай ҳолатлар содир бўлса, қонуний чора кўрилиши юзасидан огоҳлантирилган.

 

Ҳолатга сабабчи бўлган тарбиячи M.Б. эса қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, мазкур гуруҳ ота-оналаридан узр сўраган ва ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика