1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда Damas ва Labo ишлаб чиқариш кўпайтирилади

Бу бўйича дастур ишлаб чиқилгани хабар қилинди.

Хоразмда Damas ва Labo ишлаб чиқариш кўпайтирилади

 

Хоразм вилоятида Chevrolet Damas ва Labo автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми оширилади. Бу ҳақда UzAuto Motors компаниясу хабар бермоқда.

 

Компания автомобилларни етказиб бериш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида Chevrolet Damas ва Labo автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш дастурини якунлади. Эндиликда амалга оширилган чора-тадбирлар ушбу талабгир моделларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 150 минг донага босқичма-босқич ошириш имконини беради, бу эса ўз навбатида етказиб бериш муддатига ҳам ўз таъсирини ўтказади.

 

2016 йилдан буён заводнинг ишлаб чиқариш қувватини босқичма-босқич ошириш ишлаб чиқариш ҳажмини деярли 5 баробар кўпайтиришга имкон берди. UzAuto Motors’нинг Хоразм филиалида ишлаб чиқаришни оптималлаштириш ва модернизация қилиш бўйича олиб борилган тизимли ишлар 2022 йилга келиб ишлаб чиқариш ҳажмини 93 000 дан ортиқ автомобилга оширди.

 

UzAuto Motors 2021 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш дастури доирасида Питнак шаҳрида янги пресс-цехни ишга туширди. 1 гектардан ортиқ ҳудудда йўлга қўйилган ишлаб чиқариш, максимал қувватга эришгандан сўнг ҳар йили 12 минг тонна металл листдан Чевролет Дамас ва Лабо моделлари учун 7 миллион донагача турли штамплаш кузов қисмларини ишлаб чиқариш имконини беради.

 

Бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш, айрим компонентларни деконтентинг қилиш (арзонроқ вариантига алмаштириш) ва ишлаб чиқариш жараёнларини унификация қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар импортни қисқартирган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга имкон беради.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика