1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда юрист пора билан қўлга тушди

Ҳозирда унга 2 та модда билан иш қўзғатилган.

Хоразмда юрист пора билан қўлга тушди

Ўтказилган тезкор тадбирда Хоразм вилояти Шовот туман ҳокимлигининг юрисконсульти М.С. “Ю.Қ.” фермер хўжалигига қарашли 70 гектар ер майдонини 3 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро С.Ю.нинг номига  ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманида фуқаро Ш.И. фуқаро З.Ж.га Юқоричирчиқ туманидаги “С.Р.” МЧЖ томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган 260 гектар ер майдонини 400 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика