1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Хусусий “заправка”ларда нефть билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Хусусий “заправка”ларда нефть билан боғлиқ қонунбузарликлар аниқланди

 

Энергетика вазирлиги томонидан жорий йилнинг 25-28 май кунлари нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи 113 та хусусий корхоналарга қарашли 117 та АЁҚШларда ўтказилган назорат тадбирларида 393 минг литр нефть маҳсулотлари билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари фош этилди.

 

Яъни, АЁҚШлар сиғимларида сақланаётган 2 миллион 408 минг литр нефть маҳсулотларидан намуналар олиниб, лаборатория шароитида таҳлил этилганида 230 минг литр (10 %) маҳсулот сифатсиз эканлиги, 150 минг литр камомад ва 13 минг литр ортиқчаликка йўл қўйилганлиги, 43 та ҳолатда истеъмолчилар ҳақидан ҳар 10 литрда 10 миллилитрдан 740 миллилитргача уриб қолинаётганлиги маълум бўлган.

 

Шунингдек, тадбир давомида АЁҚШларда 450 га яқин техник ва метрологик камчиликларга йўл қўйилган.

 

Республика бўйича аниқланган қонун бузилиш ҳолатларининг асосий қисми Андижон вилояти (94 минг литр), Сурхондарё вилояти (70 минг литр), Тошкент вилояти (44 минг литр), Наманган вилояти (38 минг литр), Сирдарё вилояти (23 минг литр), Фарғона вилояти (39 минг литр), Тошкент шаҳри (18 минг литр), Жиззах вилояти (21 минг литр) ва Самарқанд вилоят (22 минг литр)ларига тўғри келмоқда.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика