“Яндекс Go” хизмати Нукус, Қарши ва Урганч шаҳарларида ҳам ишга туширилади. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган ICT Week Uzbekistan ҳафталигида маълум қилинди. Тадбир Самарқанд шаҳридаги янги Халқаро туризм маркази ҳудудида бўлиб ўтмоқда, унда йирик хорижий ва маҳаллий компаниялар ўзларининг янги технологик ечимларини тақдим этадилар. ICTWEEK 2022 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги 2004 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Охирги 18 йил давомида ушбу тадбир анъанавий тарзда бир қатор ихтисослашган тадбирларни ягона форматда бирлаштириб келади.