1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Таълим

Янги ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бошланадими?

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги баёнот берди.

Янги ўқув йили анъанавий (офлайн) тарзда бошланадими?

Rossiyada oʻzbekistonlik talabalar oʻqishdan chetlatilishi mumkin. Chunki  ular “COVID-19”ni yuqtirganini yashirishgan - Xalq so'zi

 

Унда айтилишича, айни кунларда вазирлик томонидан ОТМларнинг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

 

Ўрганишлар натижасига кўра тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. ОТМларда таълим жараёнини ташкил этиш юзасидан якуний хулоса тасдиқлангандан сўнг, вазирлик сайти ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали расмий тарзда эълон қилинади.

 

Шу ўринда, вазирлик талабаларни пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини, уларнинг ота-оналари ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қарашлари ва, албатта, ваксинация жараёнида фаол иштирок этишларини сўраб қолади.

 

«Эмлаш талабаларнинг ўзлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам соғ-саломат бўлишини таъминлайди», - дейилади баёнотда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика