Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бугун, 1 майдан бошлаб кучга кирди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси қарори эълон қилинди. [https://saylov.uz/uz/docs/1245-2023-yil-30-aprelda-otkazilgan-ozbekiston-respublikasi-referendumining-yakunlari-togrisida] Қарорда ёзилишича, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериши орқали қабул қилинган деб ҳисобланади. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.