1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янгийўлдаги боғчага кран ўқи қулаб тушди

Оқибатда боғча биносининг том қисми зарар кўрган.

Янгийўлдаги боғчага кран ўқи қулаб тушди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жойлашган 5-сонли болалар боғчаси томига қурилиш майдончасида ўрнатилган кран ўқи қулаб тушди. Расмийлар маълумотига кўра, ҳодиса 25 март куни ёмғир сабабли юз берган.

 

Оқибатда боғча биносининг том қисми зарар кўрган. Мутасаддилар зудлик билан етиб бориб, қулаган кран қисмини олиб ташлашди ва таъмирлаш ишларини бошлашган. Қурилиш ташкилоти томонидан шикастланган том қисмини тиклаш ишлари уч кун ичида якунланиши айтилмоқда.

 

Боғча фаолияти вақтинча тўхтатилди, бироқ ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган. Расмийлар боғча хавфсизлиги таъминлангач, унинг одатий фаолиятига қайтишини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика