1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат / 
  4. Япон денгизида Россия ва Хитой ҳарбий машғулотлари ўтказилади

06:02 / 15.07.2023

934

Япон денгизида Россия ва Хитой ҳарбий машғулотлари ўтказилади

Япон денгизида Россия ва Хитой ҳарбий машғулотлари ўтказилади

Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлиги маълум қилди.

 

“Хитой Мудофаа вазирлиги Пекин томонидан Россия иштирокида ташкил этилган "Шимолий. Ўзаро ҳамкорлик-2023" ҳарбий машғулотлари яқин келажакда Япония денгизида ўтказилишини маълум қилди”, деб ёзади “РИА Новости”.

 

Хитой томони маневрларни ташкил қилади, улар ҳамкорликнинг йиллик режасида назарда тутилган.

 

Хабарда айтилишича, Россия томони яқин кунларда машғулотларда иштирок этиш учун кема ва самолётларни жўнатади.

 

Қайд этилишича, машғулотлар мавзуси стратегик денгиз йўллари хавфсизлигини таъминлаш бўлади. Машғулот давомида томонлар стратегик ҳамкорлик даражасини ошириш устида иш олиб боради. Бундан кўзланган яна бир мақсад минтақавий барқарорлик ва тинчликни сақлаш, шунингдек, икки давлат хавфсизлигига юзага келаётган таҳдидларга жавоб беришда ўзаро ҳамкорликни яхшилашдан иборат.

 

Шу ҳафта бошида хабар қилинганидек, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар ҳарбий иттифоқлардан устун эканлигини ва Шимолий Атлантика иттифоқи мамлакатлари ҳамкорлигидан сезиларли фарқ қилишини таъкидлади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика