Япония ҳукумати мамлакат мудофаа сиёсатининг асосий ҳужжати бўлган янги Миллий хавфсизлик стратегиясини тасдиқлади:
- Мамлакатга ёки унинг иттифоқчиларига тажовуз қилинган тақдирда душман ҳудудига қарши ҳужумлар уюштириш ҳуқуқи;
- Душман ҳудудига профилактик зарбалар беришдан бош тортиш.
Япония ўзининг миллий хавфсизлик стратегиясида 2027-йилгача мудофаа харажатларини ЯИМнинг 2 фоизигача ошириш қарорини белгилаб қўйган, бироқ ҳарбий кучга айланиш ниятида эмас.
Россия Федерациясининг Хитой билан ҳамкорликнинг чуқурлашиши ва Украинадаги вазият билан боғлиқ ҳаракатлари Токиода “ташвиш уйғотмоқда”.
Япониянинг Россия билан тинчлик шартномасини тузиш йўли ўзгаришсиз қолмоқда. Шимолий Корея эса Токиога аввалгидан ҳам каттароқ таҳдид солмоқда.
"Япониянинг мудофаа қобилиятини кучайтириш унинг дипломатик позицияларини мустаҳкамлашга ёрдам беради," - дейди Бош вазир Кисида.


