1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Японияда тўфон сабаб 3 киши ҳалок бўлди

Табиий офат сабаб 700 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.

Японияда тўфон сабаб 3 киши ҳалок бўлди

Япония жануби-ғарбидаги Кюсю оролига етиб келган “Шаньшань” тўфони оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди.

 

Маълумотларига кўра, жароҳатланганлар сони 16 нафардан 40 нафаргача кўпайган. 237 мингга яқин уй хўжаликларида, асосан Кюсю электр таъминотида узилишлар кузатилган.

 

Кюсюдаги тезюрар йўлларнинг 87 та участкаси ёпилган, “Синкансэн” тезюрар поездлари қатнови тўхтатилган. Сўнгги икки кун ичида Японияда 700 дан ортиқ авиарейслар бекор қилинган.

 

Ҳозирда тўфон юз берган ҳудудда шамолнинг тезлиги сониясига 50-70 метрга етган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика