1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ярим тунда жанжаллашган шахслар қўлга олинди

Вафот этган ва оғир жароҳат олганлар йўқлиги маълум қилинган.

Ярим тунда жанжаллашган шахслар қўлга олинди

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудида кўп қаватли уй олдида бир нечта фуқаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео лавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 3 июль куни тахминан соат 23:00ларда Сергели тумани Қўйлиқ-5 даҳасида содир бўлган. Ўзаро таниш бўлган К.Ф., Б.A., T.Ж., Ф.Р. ва И.У. оғзаки келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетишган. Жанжал оқибатида уч киши тиббиёт муассасасига мурожаат қилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли. Вафот этган ёки оғир жароҳат олганлар йўқ.

 

Ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондор шахслар ушланган, тергов жараёнлари давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика