1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Ерга тўртта улкан астероид яқинлашмоқда

Бу ҳақда NASA хабар берди.

Ерга тўртта улкан астероид яқинлашмоқда

 

NASA'нинг хабар беришича, яқин кунларда Ер ёнидан тўртта йирик астероид учиб ўтади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, улар Ер аҳолиси учун хавф туғдирмайди, чунки улар бизнинг сайёрамизга 3,5 миллион километр узоқликкача яқинлашади.

 

“NASA потенциал хавфли астероидлар рўйхатида Ерга 7,5 миллион километрдан кам масофада ва диаметри 150 метрдан ортиқ бўлган объектларни киритади”, — дейилади хабарда.

 

Сайёрамиз ёнидан учиб ўтадиган астероидлар орасида диаметри 137 метр бўлган 2012 DK31 ҳам бор, у Ердан 4,8 миллион километр узоқликда учиб ўтади. Астероид — 2006 BE55'нинг диаметри 137 метрни ташкил этади ва Ердан 3,5 миллион километр масофада учиб ўтади.

 

3 март, жума куни Ер ёнидан иккита йирик астероид учиб ўтади. Булар диаметри 213 метр бўлган – 2007 ED125 ва диаметри 76 метр бўлган – 2021 QW.

 

Аввалроқ korrespondent.net сайти Ерга 30 мингга яқин потенциал хавфли астероид яқинлашганини хабар қилганди. Манбага кўра, улар сайёранинг орбитал йўлидан 45 миллион км узоқликда жойлашган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика