Ҳиндистонлик етти ёшли Самюкта Нараянан ўзининг таэквондодаги ажойиб маҳорати билан дунёга машҳур бўлди. У Гиннес рекордини ўрнатиб, 7 ёшида ушбу жанг санъати бўйича тарихдаги энг ёш мураббийга айланди.
Бироқ, мактаб ўқувчисининг ушбу ютуғига турлича муносабат билдирилди. Кўпчилик унинг истеъдоди ва меҳнатсеварлигига қойил қолди, бироқ баъзи фойдаланувчилар жуда ёшлигида таэквондо билан шуғулланиш соғлиғига зарар етказиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Самюкта эса машғулотларни ҳар куни давом эттиришини айтиб, тенгдошларини илҳомлантириш ва ёш муваффақият йўлидаги тўсиқ эмаслигини исботлаш ниятида эканини таъкидлади.


