Йирик халқаро турнирлар ҳар доим янги юлдузларни кашф қилади. Евро-2024 ҳам бундан мустасно эмас. Гап, Германиядаги турнирдан кейин суперюлдуз бўлиши мумкин бўлган футболчи ҳақида кетмоқда. Флориан Виртз (Германия терма жамоаси, 21 ёш) Виртз "Байер"нинг етакчиларидан бири. Аммо Флориан Германия терма жамоасида порламади. У 2022 йилги жаҳон чемпионатини жароҳати туфайли ўтказиб юборди. Виртз терма жамоа таркибида ҳеч қачон тўлиқ 90 дақиқа ўйнамаган. 13 учрашувда эса атиги 3 та (1+2) самарали ҳаракат қилди. Европа чемпионатида Флориан, албатта, Германия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлади. Бунинг учун унда жуда яхши имконият мавжуд. Жанлука Скамакка (Италия терма жамоаси, 25 ёш) 2023/2024 йилги мавсум Скамакка фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. «Аталанта» сафида у 44 та ўйинда 19 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Жамоа билан бирга Жанлука клуб тарихида илк бор Европа лигасида ғолиб чиқди, Чемпионлар лигасига йўлланма олди ва Италия кубоги финалига чиқди. Форвард Италия терма жамоасидаги дебютини 2021 йилда ўтказган, бироқ ҳали ҳам жамоада ўзини кўрсата олгани йўқ. Евро-2024да Скамакка италияликларнинг асосий ҳужумчисига айланади. Арда Гулер (Туркия терма жамоаси, 19 ёш) Гулер ҳозирги авлоднинг асосий истеъдодларидан биридир. 19 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзида "Реал"га ўтган эди. Аммо ҳозиргача Арданинг Испаниядаги фаолияти омадли кечгани йўқ: унга катта рақобат ва бир нечта жароҳатлар таъсир кўрсатмоқда. Бироқ, Ла Лигадаги сўнгги бешта ўйинда Арда бешта гол урди. Евро-2024да Гулер ўзини кўрсатиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлади. Туркияни 2008 йилдан бери илк плей-офф босқичига олиб чиқиш, шунингдек, бутун дунёга ўзини баланд овозда эълон қилиш имконияти мавжуд. Шунда, балки унга кейинги мавсумда Анчелоттига тез-тез ишонч билдирила бошлар. Витиня (Португалия терма жамоаси, 24 ёш) "ПСЖ"нинг кўринмас қаҳрамони. Витиня ҳақида кам гапирилади, лекин у парижликларнинг энг яхши ярим ҳимоячиси. 24 ёшли футболчи катта маҳоратга эга. Португалия терма жамоаси ҳужумда кўплаб юлдузлардан фойдаланиши мумкин. Аммо ҳужум ва ҳимояни боғлайдиган футболчилар унчалик кўп эмас. Шунинг учун, агар португалияликлар Еврода муваффақият қозонишса, меҳнатнинг катта қисми Витиня каби футболчиларга тушиши аниқ. Нико Уилямс (Испания терма жамоаси, 21 ёш) Нико "Атлетик"нинг ёш юлдузи ва Испаниянинг Евро-2024даги умидларидан бири. Уилямс 2022 йилги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган. Кейин испанлар муваффақиятсизликка учради. Аммо энди Европа чемпионатида яхшироқ ўйнаш учун унда қўшимча мотивация бор. Георгес Микаутадзе (Грузия терма жамоаси, 23 ёш) 2023/2024 йилги мавсумнинг биринчи ярми вингер учун омадсиз келди. 2023 йилнинг ёзида Микаутадзе 16 миллион евро эвазига "Метз"дан "Аякс"га ўтди, аммо Голландияда Жорж учун ҳаммаси кўнгилдагидек кечмади. Олти ой ичида у бор-йўғи саккизта ўйин ўтказди, бирорта ҳам самарали ҳаракат қилолмади. Қишда эса яна "Метс"га қайтди. Бу ерда эса 20 та учрашувда 13 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Жоан Бакаёко (Бельгия терма жамоаси, 21 ёш) "ПСВ" Голландия чемпионлигини ишончли тарзда қўлга киритди. Эйндховенликларнинг етакчиларидан бири Жоан Бакаёко бўлди. 21 ёшли вингер 33 турда 12 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер қиймати эса 10 миллион евродан 45 миллион еврога кўтарилди, Бакаёкога "Челси", “Манчестер Сити”, "Ливерпул", "ПСЖ" ва “Боруссия Дортмунд” қизиқиш билдирмоқда. Агар Евро-2024 да ўзини яхши кўрсатса, янги мавсумда уни топ-клубда албатта кўрамиз. Доменико Тедеско бошчилигидаги Бельгия ҳал қилувчи босқичларга етиб бориши мумкин, Бакаёкода эса Евронинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши имконига эга . Юсуф Фофана (Франция терма жамоаси, 25 ёш) Франция жамоасининг ҳужум чизиғи дунёдаги энг кучли ҳужум чизиқларидан бири ҳисобланади. Юсуф Фофана ажойиб марказий ярим ҳимоячи, аммо у ҳақида кўп гапирилмайди. Гарчи у, "Монако"нинг Лига 1да 2-ўринни қўлга киритишида асосий роллардан бирини бажарган бўлсада.