1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларга тайёрланмоқда

09:19 / 05.04.2023

793

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларга тайёрланмоқда

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларга тайёрланмоқда

11-пакет Пасха байрамидан кейин муҳокама қилинади.

 

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг ўн биринчи пакетини Пасха байрамидан кейин дарҳол муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг учта дипломатига таяниб, Politico нашри хабар берди. 

 

"Брюссел Украинага шафқатсизларча бостириб кириши сабабли Россияга қарши санкцияларнинг ўн биринчи пакети бўйича Еврокомиссия ва ЕИ элчилари ўртасида янги музокаралар раундини режалаштирмоқда. Музокаралар Пасхадан сўнг дарҳол кутилмоқда", — дея таъкидлайди нашр.

 

Ҳозиргача Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли унга қарши 10 та санкция пакетини жорий қилган. Охирги санкциялар пакети 25 февраль куни Ғарб давлатлари томонидан келишиб олинган эди. 96 та ташкилотга нисбатан чекловлар жорий этилди.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика