Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизматининг Брюсселдаги вакили Питер Стано маълум қилди.
"Биз хавфсизлик ташкилоти эмасмиз. Бу НАТО ва алоҳида давлатлар учун муҳокама мавзуси бўлиши мумкин, лекин ташкилот сифатида Европа Иттифоқи учун эмас", — дея тушунтирди Стано.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Украинани узоқ муддатда қўллаб-қувватлашга тайёр. Август ойи охирида Брюссел келаси тўрт йил давомида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш жамғармасини яратиш масаласини муҳокама қилади. Киев мудофаа эҳтиёжлари учун йилига 5 миллиард еврогача ёрдам бериши мумкин.
Бундан ташқари, Еврокомиссия янги режа ишлаб чиқди, унга кўра, улар Украинага 2024-2027 йиллар давомида ЕИ бюджетидан грантлар ва кредитлар кўринишида яна 50 миллиард евро ажратишга тайёр.


