"Европа Иттифоқи Венесуэла ҳукуматидан мухолифат ва фуқаролик жамиятига қарши репрессиялар, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва таъқибларни тўхтатиши ҳамда барча сиёсий маҳбусларни озод этишини талаб қилмоқда", — дейилади баёнотда.
Боррелл, мустақил манбаларга кўра, Гонсалес президентлик сайловида мутлақ кўпчилик овоз билан ғалаба қозонганини эслатди.
Эдмундо Гонсалес 8 сентябр куни Испанияга учиб кетди. Бунгача сиёсатчи бир неча кун Испаниянинг Каракасдаги элчихонасида бўлиб, у ерда сиёсий бошпана сўраган. Гонсалеснинг кетишига Каракас прокуратураси уни ҳибсга олиш учун ордер бергани сабаб бўлган. У 28 июл куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловидан кейинги оммавий норозилик намойишлари фонида “ҳокимиятни тортиб олиш” ва “исёнга ундаганлик”да айбланган.


