энг долзарб
|
04 Декабр 12:58
256
энг долзарб
|
04.12.2021, 12:58
256

Европа Иттифоқининг қочқинлар борасидаги ғоялари пучга чиқди

Интеграциялаш ҳақидаги миграция ҳам якунига етди.

 

Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра:

“Биз параллель жамиятларни кўряпмиз. Келган  “меҳмонлар”  бу мамлакатларда яшовчиларни мутлақо ҳурмат қилмайди. Европа Иттифоқи ҳозирда улкан маданий ва цивилизацион муаммо ва хавф-хатарларга дучор бўлмоқда”.

 

Шу билан бирга, у Брюссел миграция устидан назорат масалаларини Европа Иттифоқи институтларидан унга аъзо мамлакатлар ҳукуматларига топшириш масаласини ҳам кўриб чиқиш ҳақида билдириб ўтган.

 

26 ноябрь куни Польша ғарбидаги Венджин миграция марказида қочқинлар ғалаёни бошланди. Юзлаб ноқонуний муҳожирлар марказ биноси олдидаги майдонга келиб, жиҳоз ва деразаларни синдира бошлаган. Тартибсизликлар Польшадаги Любуш воеводелигининг 500 нафар полициячи кучлари томонидан бостирилган.

 

Маълумот учун: Еврокомиссия муҳожирларга Беларусь билан чегарадош бўлмаган давлатлардан бошпана сўрашни тақиқлагани маълум бўлган эди.

 

Бундан кейин фақат  Польша, Латвия ва Литва қочқинларни қабу қилиши мумкин. Шунингдек, Еврокомиссия вице-президенти Илва Йоханссон ноқонуний муҳожирлар мамлакат танлаш имконига эга эмаслиги, чунки уларда Европа Иттифоқига кириш учун қонун йўл қўймаслигини айтганди.

 

Аввалроқ Канада афғон қочқинларининг катта қисмини қабул қилгани ҳамда Ангела Меркель Польшага қилган ташрифида Беларусни яна бир марта огоҳлантиргани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова