1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Европа ўз хавфсизлиги учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак

Германия президенти Европа давлатларини мудофаани кучайтиришга чақирди.

Европа ўз хавфсизлиги учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер Европа давлатларини ўз хавфсизлиги ва мудофааси учун кўпроқ жавобгарликни олишга чақирди. У Мюнстердаги Вестфал тинчлик конференциясида сўзга чиқиб, Евроннг 326 миллиардлик ҳарбий бюджети бугунги глобал таҳдидларга қарши етарли эмаслигини таъкидлади.

 

Штайнмаернинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ билан муносабатлардаги ўзгаришлар Европани янада мустақил ҳаракат қилишга мажбур қилмоқда. У Европа умумий мудофаа тизимини ривожлантириш, замонавий қуролланиш ва ҳарбий салоҳиятни ривожлантириш зарурлигини айтиб ўтти.

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам НАТОдан чиқиш режалари йўқлигини билдирар экан, иттифоқчилар ҳарбий ҳаражатларини ошириши лозимлигини таъкидлади. Унга кўра, ҳар бир давлат ЯИМнинг камида 5 фоизини мудофаага ажратиши керак.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика