Европа Комиссияси олти ойликдан тўрт ёшгача бўлган болаларни эмлаш учун «Pfizer/BioNTech» ва «Moderna» компанияларининг СОVID-19 вакциналаридан фойдаланишни маъқуллади.
Илгари иккала вакцина ҳам катталар ва 5-6 ёшдаги болалар учун тасдиқланган эди.
Тўрт ёшгача бўлган болалар учун эмлаш дозалари сезиларли даражада паст бўлади. Мутахассисларининг фикрига кўра, кам доза танани инфекциядан ҳимоя қилиш учун етарли. Ҳозирда Европа Иттифоқининг турли мамлакатларида чақалоқлар ва ёш болаларни оммавий эмлаш масаласи муҳокама қилинмоқда.
ЖССТ сўнгги ҳафталарда Европада коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар сони яна кўпайганини маълум қилиб, ҳукуматларни чораларни кучайтириш ҳақида огоҳлантирди.


