1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ЕИ давлатлари газни тежаш бўйича фавқулодда режага келишиб олди

Бу Европа Иттифоқи энергетика вазирларининг Брюсселда бўлиб ўтган махсус йиғилишида кўпчилик овоз билан маъқулланди.

ЕИ давлатлари газни тежаш бўйича фавқулодда режага келишиб олди

 

Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи энергетика вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида Европа Иттифоқи давлатлари томонидан келишилган газ сарфини камайтириш бўйича фавқулодда режа тасдиқланди

 

«Европа Иттифоқи мамлакатлари газ истеъмолини камайтириш бўйича фавқулодда режа бўйича келишиб олди. 26 июль, сешанба куни у Европа Иттифоқи энергетика вазирларининг Брюсселда бўлиб ўтган махсус йиғилишида кўпчилик овоз билан маъқулланди», — деди Чехиянинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси.

 

Чехия Европа Иттифоқига раислик қилади. Янги режадан кўзланган мақсад Россиядан газ етказиб беришнинг тўлиқ тўхтатилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни камайтиришдир.

 

Дипломатик доиралардаги манбаларга кўра, Европа Комиссияси томонидан таклиф этилган режа 2022 йил 1 августдан 2023 йил 31 мартгача бўлган даврда миллий газ истеъмолини 15 фоизга қисқартиришни назарда тутади. Бундан ташқари, газ етказиб беришда кенг миқёсда танқисллик юзага келган тақдирда ЕИ доирасида огоҳлантириш эълон қилиш имконияти кутилмоқда.

 

Газ истеъмолини тежаш бўйича мажбурий мақсадлар ҳам белгиланиши керак ва Европа Комиссиясининг биринчи лойиҳаси билан таққослаганда, бу мақсадлар учун тўсиқлар оширилди. Шунингдек, режадан мумкин бўлган истиснолар сони кўпайтирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика