Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, йил бошидан бери истеъмолчиларга 57,5 млрд сўм кешбэк тўланган.
Шунингдек, март ойида истеъмолчилар томонидан йиғилган жами кешбэк суммасидан 23 апрель ҳолатига 22,7 млрд сўм берилган.
Қайд этилишича, сотувчилар томонидан 1080 та харид чеки бекор қилинганлиги сабабли 260 млн сўм кешбэк тўланмайди.
2022 йил 1 январдан харид чекларини «Солиқ» мобиль иловаси орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга 1 фоиз кешбэк қайтарилмоқда.


