Каламуш заргарлик дўконидан олмосли маржонларни “ўғирлади”.
Бу ҳодиса дўконга ўрнатилган кузатув камераси тасвирига тушиб қолган. Ёзувда заргарлик дўконидаги жавонда кўрсатилган олмосли маржон акс этган.
Тўсатдан токча устидаги шифтдан каламуш пайдо бўлади. У заргарлик буюмларини судраб бориш учун энг яхши траекторияни танлаётгандек, бир муддат атрофга қарайди. Кейин кемирувчи аста-секин токчага тушади, бўйинбоғни олади ва яширинган жойига қайтади.


