Агентлик волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда. Жумладан: > волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади; > > волонтёрлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади; > > волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади; > > волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. > Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.