“Yoshlar” телеканалининг “Yangi Davr” дастури телебошловчиси, журналист Нозима Маҳмудова вафот этди. Бу ҳақда унинг ҳамкасблари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилди.
Айтилишича, кеча, 26 май куни Нозима Маҳмудова юрак операцияси жараёнида ҳаётдан кўз юмган.
Маълумот учун, Нозима Маҳмудова Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таълим олган. Ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Yoshlar” телеканалида ишлаб келаётган эди.


