YouTube видеохизмати премиум обуна нархларини оширди.
Эндиликда ижтимоий тармоқнинг премиум версиясида ойлик обуна нархи — 2 долларга ошиб, 13,99 долларни, йиллик обуна нархлари эса 20 долларга ошиб, 139, 99 долларни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, YouTube премиум видео оқим платформаси учун функционал яхшиланишлар тўпламини таклиф этади. Хусусан, обуначилар YouTube видеоларини рекламасиз томоша қилишлари ва уларни интернетга уланмасдан томоша қилиш учун юклаб олишлари мумкин. Шунингдек, обуначиларга бошқа иловалардан фойдаланганда ёки телефон экрани ўчиқ бўлган вақтда видеонинг аудиосини тинглаш имконини берувчи фонда ижро этиш имконияти ҳам мавжуд.


