Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова кеча, 12 декабрь куни 60 ёшни қаршилади. Хонанда айни пайтда Макка шаҳрида Умра зиёратини амалга оширмоқда.
Примадонна таваллуд кунида Маккада меҳмон бўлишни энг катта совға деб ҳисоблашини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Усмонова 11 декабрь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетган. Ижодкор бундан роппа-роса бир йил олдин ҳам худди шу санада Умра сафарига бориб, туғилган кунини Маккада нишонлаганди.


